Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Ноябрь 2023

23 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

84 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 55,8 млрд сўм бўлган 267 та лот 82,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 18 та
  • бошланғич нархи 13,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 14,7 млрд сўм

Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган бошланғич нархи 2,5 млрд сўм бўлган АТ "Халқ банки" балансидаги Вобкент филиали биноси 2,6 млрд сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Бағдод туманида жойлашган бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган «Фарғонаагрокимёҳимоя» АЖ балансидаги минерал ўғитлар сақлаш омбори 1,6 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 73 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,2 млрд сўм

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 231,1 млн сўм бўлган Жамоат саломатлиги техникуми балансидаги бўш турган хоналар 254,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 21 та
  • бошланғич нархи 1,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,3 млрд сўм
  • ер майдони 2,6 га

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этиш учун 1,49 гектар ер участкаси 2,8 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 48 та
  • бошланғич нархи 15,1 млн сўм
  • сотилган нархи 140,9 млн сўм

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан бошланғич нархи 2,5 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 3 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 18 та
  • ер 74,3 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 594,4 млн сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 950 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 7,6 трлн сўм бўлган 113 816 та лот савдога қўйилган.

1009 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech