Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Август 2023

24 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

196 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 18,3 млрд сўм бўлган 313 та лот 21,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 9 та
  • бошланғич нархи 15,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 16,5 млрд сўм
  • Қибрай туманида жойлашган бошланғич нархи 10,4 млрд сўм бўлган “Асакабанк” АЖ балансидаги иссиқхона биноси ва жўжаларни боқишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар тўплами 10,9 млрд сўмга сотилди.
  • Термиз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 3,2 млрд сўм бўлган “Микрокредитбанк” АТБ балансидаги банк ва хўжалик бинолари 3,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 38 та
  • бошланғич нархи 228,9 млн сўм
  • сотилган нархи 1,4 млрд сўм
  • Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 14 млн сўм бўлган Ўзбекистон-Финландия педагогика институти балансидаги талабалар турар жойи биносининг ошхонаси 169,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 23 та
  • бошланғич нархи 446,1 млн сўм
  • сотилган нархи 475,1 млн сўм
  • ер майдони 4,6 га
  • Қўштепа туманидан бошланғич нархи 27,9 млн сўм бўлган молхона ва омборхона бино-иншоотлари қуриш учун 10 сотих ер участкаси 30,7 млн сўмга сотилди.
  • Оҳангарон шаҳридан бошланғич нархи 22,9 млн сўм бўлган кир ювиш, тозалаш ва ювиниш хоналари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 25,1 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 120 та
  • бошланғич нархи 24,8 млн сўм
  • сотилган нархи 237,3 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 74 та
  • ер майдони 29,4 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,9 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 801 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,8 трлн сўм бўлган 123 723 та лот савдога қўйилган.

437 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech