Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Ноябрь 2023

24 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

369 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 7,6 млрд сўм бўлган 162 та лот 13,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 5 та
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жойлашган бошланғич нархи 276,7 млн сўм бўлган "Гулистон нефть базаси" МЧЖ балансидаги бўш турган бино-иншоот 415 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 37 та
  • бошланғич нархи 598,3 млн сўм
  • сотилган нархи 683,8 млн сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 123,3 млн сўм бўлган Бухоро шаҳар касб-ҳунар мактаби балансидаги ётоқхона биносининг бир қисми 147,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 36 та
  • бошланғич нархи 322,6 млн сўм
  • сотилган нархи 447,9 млн сўм
  • ер майдони 2,0 га

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидан бошланғич нархи 4,5 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2,7 сотих ер участкаси 35,8 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 43 та
  • бошланғич нархи 6,7 млн сўм
  • сотилган нархи 35,6 млн сўм

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан бошланғич нархи 0,09 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 1,7 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 11 та
  • ер 159,4 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 6,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 605 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9 трлн сўм бўлган 115 637 та лот савдога қўйилган.

953 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech