359 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 38,5 млрд сўм бўлган 223 та лот 62,4 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 18 та
- бошланғич нархи 18,4 млрд сўм
- сотилган нархи 24,2 млрд сўм
- Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган бошланғич нархи 2,9 млрд сўм бўлган "Нуристон диёри" масъулияти чекланган жамиятидаги 100 фоиз давлат улуши 4,9 млрд сўмга сотилди.
Ер участкалари:
- сони 50 та
- бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
- сотилган нархи 1,5 млрд сўм
- ер майдони 12,7 га
- Фарғона вилояти Риштон туманидан бошланғич нархи 20,3 млн сўм бўлган нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларини қуриш қуриш учун 4 сотих ер участкаси 42,6 млн сўмга сотилди.
Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:
- сони 41 та
- бошланғич нархи 6,5 млрд сўм
- сотилган нархи 7,1 млрд сўм
- Хоразм вилояти Урганч шаҳридан бошланғич нархи 400 млн сўм бўлган турар-жой биноси 420 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо шохобчалари:
- сони 25 та
- бошланғич нархи 20,1 млн сўм
- сотилган нархи 922,4 млн сўм
- Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан бошланғич нархи 1,5 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 5 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 19 та
- ер 654,3 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 10 млрд сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 16,3 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 768 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,4 трлн сўм бўлган 107 957 та лот савдога қўйилган.