Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Март 2024

25 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 384 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 94,7 млрд сўм бўлган 838 та лот 169,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 34 та
  • бошланғич нархи 20,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 33,8 млрд сўм

Хоразм вилояти Хонқа туманида жойлашган бошланғич нархи 3,1 млрд сўм бўлган "Хонқа дон кластери" МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 3,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 25 та
  • бошланғич нархи 212 млн сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 20,7 млн сўм бўлган Информатика ва ахборот технологияларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ИДУМ балансидаги ошхона 412,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 181 та
  • бошланғич нархи 31,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 49,8 млрд сўм
  • ер майдони 32,2 га

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 21,3 млрд сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 3 гектар ер участкаси 22,4 млрд сўмга сотилди.

Хусусий буюртмалар:

  • сони 18 та
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 110 та
  • бошланғич нархи 22,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 30 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 054 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,4 трлн сўм бўлган 122 533 та лот савдога қўйилган.

791 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech