Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Февраль 2024

26 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1564 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 130,7 млрд сўм бўлган 343 та лот 166,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 38 та
  • бошланғич нархи 99,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 105,5 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 10,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази балансидаги собиқ бетон заводининг бир қисми 10,7 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 42 та
  • бошланғич нархи 411 млн сўм
  • сотилган нархи 867 млн сўм

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 60 млн сўм бўлган "Фарғона халқаро аэропорти" МЧЖ балансидаги учиб кетиш залида, маҳаллий залда ва халқаро залда бўш турган савдо шохобчалари 216 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 74 та
  • бошланғич нархи 3,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 17,8 млрд сўм
  • ер майдони 8,6 га

Сурхондарё вилояти Денов туманидан бошланғич нархи 357,9 млн сўм бўлган автотураргоҳ қуриш учун 19 сотих ер участкаси 3,5 млрд сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 52 та
  • бошланғич нархи 22,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 36,3 млрд сўм

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидан бошланғич нархи 10 млрд сўм бўлган база ҳудуди 20,6 млрд сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 1255 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,4 трлн сўм бўлган 107 134 та лот савдога қўйилган.

795 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech