Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Январь 2024

26 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

398 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 21,9 млрд сўм бўлган 143 та лот 27,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 12 та
  • бошланғич нархи 3 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,1 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан жойлашган бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Бухоро вилоят бошқармаси балансидаги бўш турган бино ва иншоотлар 3 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 36 та
  • бошланғич нархи 1,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,2 млрд сўм
  • ер майдони 5,9 га

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан бошланғич нархи 9,4 млн сўм бўлган кўп функцияли жамоат мажмуалари қуриш учун 59 квадрат метр ер участкаси 174,4 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 14 та
  • бошланғич нархи 15 млрд сўм
  • сотилган нархи 17,2 млрд сўм

Андижон вилояти Андижон туманидан бошланғич нархи 450 млн сўм бўлган молхона бино ва иншоотлари 2,3 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 52 та
  • бошланғич нархи 19,8 млн сўм
  • сотилган нархи 251,1 млн сўм

Навоий вилояти Навбаҳор туманидан бошланғич нархи 1,1 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 17,7 млн га сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 1 та
  • ер 10 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 258,8 млн сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 258,8 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 487 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,9 трлн сўм бўлган 109 450 та лот савдога қўйилган.

868 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech