Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Март 2024

26 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

239 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 16,4 млрд сўм бўлган 228 та лот 29,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 9 та
  • бошланғич нархи 7,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 7,7 млрд сўм

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида жойлашган бошланғич нархи 3,6 млрд сўм бўлган “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ балансидаги бино-иншоотлар 3,9 млрд сўмга сотилди.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган бошланғич нархи 888,1 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган маъмурий бино 932,5 млн сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 80 та
  • бошланғич нархи 1,3 млн сўм
  • сотилган нархи 2,1 млрд сўм

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 133,6 млн сўм бўлган "Фарғона сув таъминот" МЧЖ балансидаги насос станциясининг бир қисми 146,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 22 та
  • бошланғич нархи 212 млн сўм
  • сотилган нархи 233 млн сўм
  • ер майдони 1,5 га

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидан бошланғич нархи 21,6 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги тўқимачилик фаолияти билан шуғулланиш учун 35 сотих ер участкаси 23,7 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ ва деҳқон хўжалиги ерлари:

  • сони 79 та
  • бошланғич нархи 6,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 18,2 млрд сўм

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 26 та
  • бошланғич нархи 10 млн сўм
  • сотилган нархи 38 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 535 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,1 трлн сўм бўлган 123 481 та лот савдога қўйилган.

767 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech