398 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,1 млрд сўм бўлган 137 та лот 10,8 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 11 та
- бошланғич нархи 7,6 млрд сўм
- сотилган нархи 8,1 млрд сўм
- Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган бошланғич нархи 2,6 млрд сўм бўлган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ балансидаги мева-сабзавотларни қайта ишлаш бино-иншоотлари 2,7 млрд сўмга сотилди.
- Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган АТ “Халқ банк” Қашқадарё вилоят филиали балансидаги савдо ва хизмат кўрсатиш биноси 1,6 млрд сўмга сотилди.
Давлат активлари ижараси:
- сони 29 та
- бошланғич нархи 547,9 млн сўм
- сотилган нархи 550,8 млн сўм
- Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 8,8 млн сўм бўлган Ахборот технологиялари техникуми балансидаги бинонинг бўш хонаси 9,7 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 15 та
- бошланғич нархи 894,8 млн сўм
- сотилган нархи 968,9 млн сўм
- ер майдони 2,6 га
- Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 773,3 млн сўм бўлган кўп функцияли жамоат мажмуалари қуриш учун 2,1 гектар ер участкаси 812 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 46 та
- бошланғич нархи 13,2 млн сўм
- сотилган нархи 52,7 млн сўм
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 22 та
- ер майдони 82,6 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2,3 млрд сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 4,4 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 374 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10 трлн сўм бўлган 116 603 та лот савдога қўйилган.