Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Ноябрь 2023

27 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

235 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 40 млрд сўм бўлган 898 та лот 89,2 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

- сони 20 та

- бошланғич нархи 16,6 млрд сўм

- сотилган нархи 18,1 млрд сўм

Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган бошланғич нархи 5,3 млрд сўм бўлган АТ “Халқ банки” балансидаги бино-иншоот 5,6 млрд сўмга сотилди.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган бошланғич нархи 556,9 млн сўм бўлган «Ўзбекнефтгаз» АЖ балансидаги «Оқдарё» ФЁТШ бино-иншоотлари 612,6 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

- сони 43 та

- бошланғич нархи 290,6 млн сўм

- сотилган нархи 320,8 млн сўм

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 157,4 млн сўм бўлган «Ўзтрансгаз» АЖ балансидаги офис хоналари 173,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

- сони 66 та

- бошланғич нархи 2,2 млрд сўм

- сотилган нархи 15,2 млрд сўм

- ер майдони 9,4 га

Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 894,2 млн сўм бўлган туристик-рекреацион зонадаги дам олиш маскани қуриш учун 1,8 гектар ер участкаси 6,1 млрд сўм сотилди.

Фарғона вилояти Бувайда туманидан бошланғич нархи 37,1 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги ун, дон ва озуқа ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун 1,23 гектар ер участкаси 623,3 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

- сони 69 та

- бошланғич нархи 23,9 млн сўм

- сотилган нархи 602,6 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

- сони 590 та

- ер 945,5 га

- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 14,4 млрд сўм

- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 32 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 845 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 112 344 та лот савдога қўйилган.

964 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech