Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Ноябрь 2023

28 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

240 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 14,5 млрд сўм бўлган 196 та лот 27,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 9,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,2 млрд сўм

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 3,7 млрд сўм бўлган Республика олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази балансидаги нотурар жой бино-иншоотлари 3,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 77 та
  • бошланғич нархи 1,05 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,2 млрд сўм

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 54,6 млн сўм бўлган Ўзбекистон Бадиий академияси балансидаги бинонинг ертўла қисми 60,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 280,3 млн сўм
  • сотилган нархи 3,5 млрд сўм
  • ер майдони 1,6 га

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан бошланғич нархи 42,8 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалар қуриш учун 7 сотих ер участкаси 47,1 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 60 та
  • бошланғич нархи 12,5 млн сўм
  • сотилган нархи 169,2 млн сўм

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидан бошланғич нархи 0,6 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 3,2 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 18 та
  • ер 160,3 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2,9 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 10,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 609 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,1 трлн сўм бўлган 115 014 та лот савдога қўйилган.

1085 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech