Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Ноябрь 2023

3 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

181 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 109,5 млрд сўм бўлган 220 та лот 130,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 5 та
  • Бошланғич нархи 17,8 млрд сўм
  • Сотилган нархи 20,9 млрд сўм

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 10,8 млрд сўм бўлган «Асакабанк» АЖ балансидаги қурилиши тугалланмаган кўп қаватли турар жой биноси 13,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 114 та
  • Бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • Сотилган нархи 2,6 млрд сўм

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 314,3 млн сўм бўлган Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи балансидаги бино қисми 691,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 30 та
  • Бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • Сотилган нархи 4,1 млрд сўм
  • Ер майдони 6,0 га

Хоразм вилояти Гурлан туманидан бошланғич нархи 29,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 5 сотих ер участкаси 472,8 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 38 та
  • Бошланғич нархи 10,6 млн сўм
  • Сотилган нархи 275,5 млн сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳридан бошланғич нархи 0,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 98,3 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 10 та
  • Ер 55,7 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,1 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 3,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 732 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,3 трлн сўм бўлган 116 353 та лот савдога қўйилган.

778 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech