Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Ноябрь 2023

31 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

332 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 15,5 млрд сўм бўлган 163 та лот 27,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 2 та
  • бошланғич нархи 465,2 млн сўм
  • сотилган нархи 564,2 млн сўм
  • Самарқанд вилояти Паяриқ туманида жойлашган бошланғич нархи 263,8 млн сўм бўлган “Мароқанд нефт база” МЧЖ балансидаги бўш турган бино-иншоот 342,9 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 78 та
  • бошланғич нархи 1,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,8 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 444,3 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 488,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 28 та
  • бошланғич нархи 11,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 15,5 млрд сўм
  • ер майдони 3,6 га
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 1,8 млрд сўм бўлган мактабгача таълим муассасалари қуриш учун 16 сотих ер участкаси 5 млрд сўмга сотилди.
  • Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидан бошланғич нархи 8,9 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 10 сотих ер участкаси 392,2 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 35 та
  • бошланғич нархи 8,2 млн сўм
  • сотилган нархи 109,5 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 11 та
  • ер 57,8 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 665,6 млн сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 414 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,1 трлн сўм бўлган 114 829 та лот савдога қўйилган.

501 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech