Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Январь 2024

4 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

390 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 51,2 млрд сўм бўлган 252 та лот 60,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 21,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 23,5 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган бошланғич нархи 14 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги чорвачилик мажмуаси бино-иншоотлари 14,7 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 48 та
  • бошланғич нархи 2,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,8 млрд сўм
  • ер майдони 14,6 га

Тошкент вилояти Паркент туманидан бошланғич нархи 452,4 млн сўм бўлган дон ва озуқа ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун 2 га ер участкаси 542,9 млн сўмга сотилди.

Самарқанд вилояти Ургут туманидан бошланғич нархи 8,3 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун 40 метр квадрат йер участкаси 106,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 22 та
  • бошланғич нархи 11,7 млн сўм
  • сотилган нархи 311,5 млн сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан бошланғич нархи 1,5 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 102,7 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 26 та
  • ер 35,5 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,5 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1006 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9 трлн сўм бўлган 107 767 та лот савдога қўйилган.

1352 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech