Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Март 2024

4 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

478 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 30,6 млрд сўм бўлган 315 та лот 42,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 17,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 19,5 млрд сўм

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жойлашган бошланғич нархи 963,9 млн сўм бўлган Давлат мулк объектларидан самарали фойдаланиш маркази вилоят бошқармаси балансидаги собиқ маъмурий ва ёрдамчи бино-иншоотлар 1 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 67 та
  • бошланғич нархи 532 млн сўм
  • сотилган нархи 3,7 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 85,3 млн сўм бўлган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси балансидаги бино ер тўласи 213,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 56 та
  • бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,3 млрд сўм
  • ер майдони 7,6 га

Наманган вилояти Косонсой туманидан бошланғич нархи 17,5 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 652,4 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 34 та
  • бошланғич нархи 9,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 11,3 млрд сўм

Тошкент шаҳар Учтепа туманидан бошланғич нархи 5,1 млрд сўм бўлган нотурар-жой бино-иншоатлари 5,2 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 69 та
  • бошланғич нархи 32 млн сўм
  • сотилган нархи 517 млн сўм

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 1,8 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 27,8 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 1084 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,1 трлн сўм бўлган 121 713 та лот савдога қўйилган.

893 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech