Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Февраль 2024

5 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

365 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 105,2 млрд сўм бўлган 1 213 та лот 176,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 35 та
  • бошланғич нархи 28,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 34,4 млрд сўм

Фаргона вилояти Учкўприк туманида жойлашган бошланғич нархи 378,3 млн сўм бўлган "Фарғона нефть базаси" МЧЖ балансидаги бўш турган бино 3,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 7 та
  • бошланғич нархи 2,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,8 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 16,6 млн сўм бўлган давлат умумтаълим мактаби балансидаги ошхона 202,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 78 та
  • бошланғич нархи 3,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,9 млрд сўм
  • ер майдони 3,8 га

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 1,5 млрд сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 5,4 сотих ер участкаси 5,5 млрд сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 102 та
  • бошланғич нархи 17,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 19,5 млрд сўм

Андижон вилояти Андижон шаҳридан бошланғич нархи 2,5 млрд сўм бўлган якка тартибдаги турар жой 3,1 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 55 та
  • бошланғич нархи 17 млн сўм
  • сотилган нархи 346,7 млн сўм

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 0,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 27,1 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 836 та
  • ер 3147,5 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 49,2 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 55 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3001 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 108 357 та лот савдога қўйилган.

360 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech