Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Январь 2024

5 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

158 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 33,8 млрд сўм бўлган 111 та лот 60,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 2,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,6 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган бошланғич нархи 152,8 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ маиший хизмат кўрсатиш биноси 305,6 млн сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 16 та
  • бошланғич нархи 153,4 млн сўм
  • сотилган нархи 323 млн сўм
  • ер майдони 1,1 га

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидан бошланғич нархи 10,5 млн сўм бўлган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш иморати қуриш учун 50 метр квадрат ер участкаси 86,3 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 8,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,9 млрд сўм

Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган бошланғич нархи 7,3 млрд сўм бўлган “Фармасам Имкон” МЧЖ балансидаги ишлаб чиқариш заводи 7,6 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 7 та
  • ер 274,1 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 8,2 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 30,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 572 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9 трлн сўм бўлган 108 586 та лот савдога қўйилган.

1258 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech