Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Июнь 2023

6 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 022 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 18,5 млрд сўм бўлган 405 та лот 22,3 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 8 та

  • Бошланғич нархи 16,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 18,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич нархи 13,9 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги бино ва иншоотлар (меҳмонхона) 14,7 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 46 та

  • Бошланғич нархи 524 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,6 млрд сўм

Хоразм вилояти Хазорасп туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 99,8 млн сўм бўлган Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали академик лицейи балансидаги бўш турган Б-блок биноси 109,7 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 28 та

  • Бошланғич нархи 800,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,6 млрд сўм

  • Ер майдони 6,4 га

Сирдарё вилояти Сирдарё туманидан бошланғич нархи 595,7 млн сўм бўлган йирик универсал ва ихтисослаштирилган дўконлар, супермаркетлар, ресторанлар, деҳқон ва кийим-кечак бозорлари қуриш учун 4,54 гектар ер участкаси 655,3 млн сўмга сотилди.

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидан бошланғич нархи 4,7 млн сўм бўлган кичик саноат зоналари учун мўлжалланган 0,30 гектар ер участкаси 100,3 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 51 та

  • Бошланғич нархи 15,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 104 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 263 та

  • Ер майдони 2 076 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 25,7 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 14,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 053 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,1 трлн сўм бўлган 133 670 та лот савдога қўйилган.

519 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech