Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Ноябрь 2023

6 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

391 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 94,1 млрд сўм бўлган 575 та лот 124,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 23 та
  • Бошланғич нархи 56,8 млрд сўм
  • Сотилган нархи 64,1 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 17,8 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 18,6 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 15 та
  • Бошланғич нархи 163,8 млн сўм
  • Сотилган нархи 189,5 млн сўм

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 32,6 млн сўм бўлган Тошкент шаҳар ҳокимияти "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг" компанияси балансидаги бино қисми 35,8 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 58 та
  • Бошланғич нархи 7,6 млрд сўм
  • Сотилган нархи 17,8 млрд сўм
  • Ер майдони 127,0 га

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 949,2 млн сўм бўлган меҳмонхоналар қуриш учун 29 сотих ер участкаси 2,5 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 50 та
  • Бошланғич нархи 18,4 млн сўм
  • Сотилган нархи 835 млн сўм

Тошкент вилояти Бўка туманидан бошланғич нархи 0,6 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 20,1 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 321 та
  • Ер 2 804,2 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 13 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 22,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 422 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,2 трлн сўм бўлган 115 337 та лот савдога қўйилган.

911 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech