725 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 3,7 млрд сўм бўлган 285 та лот 6,2 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 25 та
- бошланғич нархи 0,7 млрд сўм
- сотилган нархи 2,2 млрд сўм
- Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 37 млн сўм бўлган Тошкент давлат шарқшунослик университети балансидаги бино қисми 279 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 219 та
- бошланғич нархи 2,3 млрд сўм
- сотилган нархи 3,2 млрд сўм
- ер майдони 6,4 га
- Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган бошланғич нархи 314 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 628 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 11 та
- бошланғич нарх 244 млн сўм
- сотилган нарх 276 млн сўм
- ер майдони 24 га
Кўчма савдо жойлари:
- сони 25 та
- бошланғич нархи 8 млн сўм
- сотилган нархи 33 млн сўм
Ўтказилган савдоларда 681 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 17,1 трлн сўм бўлган 147 471 та лот савдога қўйилган.