Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Февраль 2023

7 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

6 167 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 33,9 млрд сўмлик 8 934 та лот 42,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулки:

  • сони 5 та
  • бошланғич нархи 29,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 32 млрд сўм
  • Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки АЖга қарашли Жиззах шаҳридаги нархи 29 млрд сўмлик Ёғ-мой ва хўжалик совуни ишлаб чиқариш биноси ҳамда технологик линиялари 30,5 млрд сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти, Чиноз туманидан бошланғич нархи 376,3 млн сўмлик нотурар жой биноси 414 млн сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси:

  • сони 9 та
  • бошланғич нархи 38,7 млн сўм
  • сотилган нархи 1,1 млрд сўм
  • Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти тасарруфидаги йиллик ижара ставкаси 7,2 млн сўмлик бўш турган ошхонаси 158,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 105 та
  • бошланғич нархи 2,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,0 млрд сўм
  • ер майдони 12,8 га
  • Фарғона шаҳридан нархи 183,1 млн сўмлик кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган 0,97 гектар ер участкаси 494,5 млн сўмга сотилди.
  • Навоий вилояти, Қизилтепа туманидан нархи 21,4 млн сўмлик савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қуриш учун 9,8 сотих ер участкаси 220,8 млн сўмга сотилди.
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманидан нархи 7,1 млн сўмлик кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун 7 сотих ер участкаси 260,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 67 та
  • бошланғич нархи 11,6 млн сўм
  • сотилган нархи 272,3 млн сўм
  • Каттақўрғон шаҳридан бошланғич нархи 0,1 млн сўмлик кўчма савдо жойи 10,7 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 17 977 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, бошланғич нархи 9,9 трлн сўм бўлган 190 258 та лот савдога қўйилган.

930 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech