Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Март 2024

7 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

533 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 81,6 млрд сўм бўлган 224 та лот 91,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 16 та
  • бошланғич нархи 69,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 73,7 млрд сўм

Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган бошланғич нархи 29,8 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги чорвачилик ва паррандачилик фермаси бино-иншоотлари 31,3 млрд сўмга сотилди.

Андижон вилояти Андижон туманида жойлашган бошланғич нархи 4,9 млрд сўм бўлган АТ "Халқ банки" Андижон филиали балансидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси 5,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 36 та
  • бошланғич нархи 428 млн сўм
  • сотилган нархи 1,6 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 54,9 млн сўм бўлган Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали балансидаги бинонинг бўш турган қисми 115,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 40 та
  • бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 4 млрд сўм
  • ер майдони 6,5 га

Навоий вилояти Қизилтепа туманидан бошланғич нархи 158,6 млн сўм бўлган йирик универсал ва ихтисослаштирилган дўконлар, супермаркетлар, ресторанлар, деҳқон ва кийим-кечак бозорлари қуриш учун 1,96 гектар ер участкаси 174,5 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 65 та
  • бошланғич нархи 8,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,2 млрд сўм

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 47 та
  • бошланғич нархи 17 млн сўм
  • сотилган нархи 288 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 717 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,5 трлн сўм бўлган 126 488 та лот савдога қўйилган.

316 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech