Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Июнь 2023

8 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

385 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 24 млрд сўм бўлган 733 та лот 30,1 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 14 та

  • Бошланғич нархи 11,1 млрд сўм

  • Сотилган нархи 11,7 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида жойлашган бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган "Беруний пахта тозалаш" АЖ балансидаги «Толлиқ» пахта тайёрлаш маскани 1,3 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 72 та

  • Бошланғич нархи 1,6 млрд сўм

  • Сотилган нархи 4,5 млрд сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 1,7 млн сўм бўлган Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти балансидаги бўш турган хона 81,8 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 37 та

  • Бошланғич нархи 7,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 7,8 млрд сўм

  • Ер майдони 8,4 га

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 6,4 млрд сўм бўлган туристик рекреацион зона учун 4,8 гектар ер участкаси 6,7 млрд сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Чиноз туманидан бошланғич нархи 472,6 млн сўм бўлган омборхона мажмуалари қуриш учун 0,99 гектар ер участкаси 519,9 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 73 та

  • Бошланғич нархи 19,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 272,8 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 457 та

  • Ер майдони 208,3 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 10,8 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 14,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 876 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,05 трлн сўм бўлган 131 798 та лот савдога қўйилган.

504 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech