145 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 101 млрд сўм бўлган 445 та лот 147,9 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 34 та
- бошланғич нархи 50,1 млрд сўм
- сотилган нархи 75,8 млрд сўм
- Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган бошланғич нархи 13,2 млрд сўм бўлган “Тўрақўрғон механика заводи” устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 13,8 млрд сўмга сотилди
- Фарғона вилояти Қува туманида жойлашган бошланғич нархи 246,6 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 271,2 млн сўмга сотилди.
Ер участкалари:
- сони 125 та
- бошланғич нархи 6,7 млрд сўм
- сотилган нархи 18,2 млрд сўм
- ер майдони 12,1 га
- Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида бошланғич нархи 3,3 млрд сўм бўлган мактабгача таълим муассасалари қуриш учун 0,45 гектар ер участкаси 6,2 млрд сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 50 та
- бошланғич нархи 21 млн сўм
- сотилган нархи 282,3 млн сўм
Суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 58 та
- бошланғич нархи 16,9 млрд сўм
- сотилган нархи 19,6 млрд сўм
- Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан бошланғич нархи 5,6 млрд сўм бўлган тегирмон ва унли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мажмуаси 7,3 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 93 та
- ер 1361,3 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 4,9 млрд сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 5,2 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 437 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 7,9 трлн сўм бўлган 106 992 та лот савдога қўйилган.