6 191 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 49,8 млрд сўмлик 3 957 та лот 56,5 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат мулки:
- сони 9 та
- бошланғич нархи 40,4 млрд сўм
- сотилган нархи 42,3 млрд сўм
- Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдони, 13а-уй манзилда жойлашган бошланғич нархи 18,5 млрд сўм бўлган икки қаватли бинонинг ертўла қисми 19,4 млрд сўмга сотилди.
- Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 16,1 млрд сўм бўлган бўш турган меҳмонхона биноси 16,9 млрд сўмга сотилди.
Ер участкалари:
- сони 48 та
- бошланғич нархи 510 млн сўм
- сотилган нархи 1,8 млрд сўм
- ер майдони 2,2 га
- Қашқадарё вилояти, Нишон туманидан нархи 13,1 млн сўмлик кўп функцияли жамоат мажмуалари қуриш учун 16 сотих ер участкаси 670,2 млн сўмга сотилди.
- Самарқанд вилояти, Булунғур туманидан нархи 15 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 24 сотих ер участкаси 119,2 млн сўмга сотилди.
- Тошкент вилояти, Пскент туманидан нархи 14,5 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 167 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 31 та
- бошланғич нархи 11,3 млн сўм
- сотилган нархи 14,9 млн сўм
- Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 0,4 млн сўмлик кўчма савдо жойи 1,3 млн сўмга сотилди.
Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:
- сони 1 та
- бошланғич нархи 15,2 млн сўм
- сотилган нархи 2,5 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 8 109 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, бошланғич нархи 8,9 трлн сўм бўлган 195 432 та лот савдога қўйилган.