Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Февраль 2024

9 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

324 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 17,6 млрд сўм бўлган 143 та лот 34,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 490,3 млн сўм
  • сотилган нархи 590,1 млн сўм

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган бошланғич нархи 269,2 млн сўм бўлган «Асакабанк» АЖ балансидаги бўш турган савдо дўкони 296 млн сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 457,6 млн сўм
  • сотилган нархи 609 млн сўм
  • ер майдони 2,8 га

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидан бошланғич нархи 26,3 млн сўм бўлган меҳмонхоналар қуриш учун 2 сотих ер участкаси 155 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 17 та
  • бошланғич нархи 2,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,6 млрд сўм

Фарғона вилояти Бешариқ туманидан бошланғич нархи 251,3 млн сўм бўлган турар жой 459,8 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 35 та
  • бошланғич нархи 5,9 млн сўм
  • сотилган нархи 6,9 млн сўм

Сурхондарё вилояти Денов туманидан бошланғич нархи 0,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 0,4 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 29 та
  • ер 488,95 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 13 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 15,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 516 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,3 трлн сўм бўлган 111 546 та лот савдога қўйилган.

738 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech