Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Ноябрь 2023

9 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

177 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 46,5 млрд сўм бўлган 276 та лот 72 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 11 та
  • Бошланғич нархи 19,6 млрд сўм
  • Сотилган нархи 23,1 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Музработ туманида жойлашган бошланғич нархи 11,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино-иншоот 11,8 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 133 та
  • Бошланғич нархи 3,1 млрд сўм
  • Сотилган нархи 8,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 130,9 млн сўм бўлган Ўзбекистон Экологик ҳаракати балансидаги бино қисми 196,4 млн сўмг ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 32 та
  • Бошланғич нархи 7,3 млрд сўм
  • Сотилган нархи 8,3 млрд сўм
  • Ер майдони 12,1 га

 Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 986,1 млн сўм бўлган оромгоҳ, мотель ва туризм комплекслари қуриш учун 31 сотих ер участкаси 1,6 млрд сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 51 та
  • Бошланғич нархи 18,5 млн сўм
  • Сотилган нархи 288,7 млн сўм

Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 155,7 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 358,2 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 12 та
  • Ер 479,2 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 13,4 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 28,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 893 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,2 трлн сўм бўлган 113 849 та лот савдога қўйилган.

701 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech