Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Декабрь 2021

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Азиз ватандошлар! Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси Сизларни янги йил билан чин дилдан самимий муборакбод этади!

Поёнига етиб бораётган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да фидокорона меҳнат қилиб, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга муносиб ҳисса қўшдингиз.

Кириб келаётган янги йилда давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистон халқи ўз олдига янада улкан марралар, режалар қўймоқда. Ана шу қутлуғ мақсадларга эришиш, ислоҳотларни давом эттириш йўлидаги фаолиятингизга муваффақиятлар, ўзингизга куч-ғайрат тилаймиз!

Бошланаётган йил Сиз учун меҳнат фаолиятингизда, ўқишда ва ижодда катта зафарлар, оилавий ҳаётда қувончу шодликлар йили бўлсин!

2062 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech