Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Ноябрь 2020

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

“Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (674-сон, 30.10.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ қуйидагилар белгиланмоқда:

вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий маълумотлари ва молия-хўжалик фаолиятининг кўрсаткичларини ошкор этадилар.

Шу жумладан:

устав фонди миқдори ва ундаги давлат улуши;
ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
иш ўринлари сони;
корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.
2021 йил 1 январдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши лозим.
Веб-сайтларда:

иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотлар, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши ва стратегик мақсадларга эришиш кўрсаткичлари жойлашитирилиши лозим;
Давлат активларини бошқариш агентлигининг маҳсус ахборот тизимида ҳар чорак ва йил якунлари бўйича (чорак тугагандан сўнг 40 кун ичида, молия йилининг 25 февралигача):

бизнес-режа бажарилиши кўрсаткичлари;
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;
солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
ташқи қарздорлик;
маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирадилар.
Веб-сайтларга қўйиладиган талаблар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан биргаликда ишлаб чиқиладиган низом билан тартибга солинади.

1361 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech