Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Январь 2021

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий этиш бўйича навбатдаги амалий семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарори талабларига асосан акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиши белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан давлат иштирокидаги корхоналарда МҲХСни жорий этишни ташкил этиш мақсадида Молия вазирлиги ва Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси билан биргаликда “Давлат улуши бўлган корхоналарда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари талабларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” намунаси ишлаб чиқилган ва МҲХСни жорий этишда фойдаланиш учун корхоналарга етказилган.

Ушбу ишларни давом эттириш мақсадида жорий йил 18 январь куни МҲХСда актуар баҳолаш бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлган “Актуарный Консултант” МЧЖ (Қозоғистон) билан ҳамкорликда“МҲХС-19 да актуар ҳисоб-китоблар” мавзусида видео-конференц алоқа воситасида семинар ташкил этилди.

Семинарда давлат иштирокидаги корхоналардан МҲХСни жорий этиш учун масъул бўлган 280 дан ортиқ ходим иштирок этди. Уларга МҲХС 19 да актуар ҳисоб-китобларни қўллаш бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга “Актуарный Консултант” МЧЖ вакиллари томонидан жавоблар берилди.

804 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech