Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Февраль 2023

"Техник таъминлаш ва бутлаш бошқармаси" МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши онлайн-аукцион савдоларида сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги "Техник таъминлаш ва бутлаш бошқармаси" МЧЖнинг (кейинги ўриларда - Корхона) устав капиталидаги бошланғич нархи 76 млрд.сўм бўлган 100 фоиз давлат улуши "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали 80 млрд.сўмга сотилганлигини маълум қилади.

2023 йил 16 январь куни бўлиб ўтган онлайн-аукцион савдосида "OFELOS SOLUTION" МЧЖ ғолиб деб топилди.

Корхона устав капиталидаги давлат улуши оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган ҳамда 2020 йил 30 июнь куни дастлабки аукцион савдосига чиқарилган ва ўтган даврда рақобат муҳитини таъминлаш учун 73 маротаба савдоси давом эттирилган.

1883 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech