Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Февраль 2021

Навоийдан сабоқлар

Алишер Навоий ўзининг бутун онгли ҳаётини юрт тинчлиги ва эл ободлиги йўлида бахшида этган буюк мутафаккир ва маҳоратли давлат арбобидир. Европаликлар уни биринчи навбатда давлат амалдори, ҳарбий шахс сифатида танишган, кейинчалик буюк ижодкор эканини ҳам билишган. Навоийнинг ўз замондоши, тарихчи Хондамир унга нисбатан гўзал хулқ эгаси дея сифат бергани ҳам бежиз эмас. Шунга монанд Хондамир асарини «Макорим ул-ахлоқ» деб номлаган. 

Алишер Навоий юксак даражадаги саховатли инсон эди. Тарихчи Мирхонд Навоийчалик кўп бинокорлик қилган киши йўқлигини айтади. Ўз даврида ҳатто шаҳзодаларга ҳам маблағ бериб турган бундай инсонлар тарихда нечта? Умуман, борми ўзи? Бинобарин, биз орзу қилган бой ҳам, тижоратчи ҳам, саховатпешаю мурувватли инсон ҳам, ўзида буюк ижодкорлик ва буюк бунёдкорликни мужассам эта олган шахс – бизнинг бобокалонимиздир.

 

Байт:

То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,

То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,

То зулму стам жониға бедод ўлмас,

Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.

***

Менга қилса юз жафо бир қатла фарёд айламон,

Элга қилса бир жафоким юз қатла фарёд айларам.

568 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech