Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Февраль 2021

Навоийдан сабоқлар

Алишер Навоий ўзи ёзганидек, дунёни қалам билан олишга муяссар бўлган кам сонли даҳо ижодкорлардан. Зеро, унинг лирик мероси ўзбек ва жаҳон адабиёти илғор анъаналарини ўзида мужассам этган янги ва юқори босқичдир. 16 та жанрда ижоди қилган шоирнинг туркий тилда ёзган шеърлари 3 минг 132 та бўлиб, 55 минг мисрадан иборат.
Алишер Навоий умумбашарият маданий хазинасидан муносиб ўрин олган ўлмас асарларини айнан она тилимизда яратиб, унинг шуҳратини бутун дунёга тараннум этган. Ҳам адабий ва илмий асарлари, ҳам гўзал инсоний фазилатлари билан барчага ўрнак бўлган Алишер Навоийнинг ранг-баранг ижодий мероси, мана қарийб 6 асрки, вақт измига бўйсунмай, инсониятнинг маънавий-маърифий оламини бойитишга хизмат қилиб келмоқда. Сўз қудрати ва унинг гўзал ўзбекона ифодасини умумбашарият мулкига айлантира олган, ҳалоллик, поклик, дўстлик, садоқат, олийжаноблик, одамийлик фазилатлари қуёшга менгзанган ҳазрат Навоийнинг шоҳ асарларини ўқиш ва уларда тажассум этилган умумбашарий ғояларни ўрганиш, ҳаётимизга сингдириш ҳар биримиз учун маънавий заруратдир.

Байт:

Оқил чиндин ўзгани демас, аммо барча чинни ҳам демак оқил иши эмас.

***

Ақл ила олам юзини обод қил,
Хулқ ила олам элини шод қил.

576 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech