Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Ноябрь 2021

“Guliston Ekstrakt-Yog'” АЖ кузатув кенгаши таркиби ўзгаради

“Guliston Ekstrakt-Yog'” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши жорий йил 10 декабрь куни қуйидаги кун тартиби билан бўлиб ўтиши белгиланди: 

  1. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва таркибини тасдиқлаш;
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  3. Жамиятнинг 2020 йилдаги иқтисодий-ижтимоий фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш;
  4. “Guliston Ekstrakt-Yog’” АЖ кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича ташқи аудиторнинг БҲМС (бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари) бўйича хулосасини тасдиқлаш;
  6. Жамиятнинг Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ўтказилган ташқи аудит хулосаси ва МҲХС (молиявий ҳисобларнинг халқаро стандартлари)га трансформация қилинган молиявий ҳисоботларини тасдиқлаш;
  7. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;
  8. Жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш;
  9. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш;
  10. Жамиятнинг 2021 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш;
  11. Жамият Бош директори (ижроия органи раҳбарини)ни тайинлаш;

Жамият уставига асосан кузатув кенгаши таркиби 9 кишидан иборат бўлади, акциядорлар томонидан қуйидаги 11 та номзод таклиф этилган:

1.

Дехқонов Шерзод Хондамирович

-

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси;

2.

Ортиқов Шахобиддин Хамроевич

-

Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари;

3.

Нуржанов Рахат Маратжанович

-

Молия вазирилиги бўлим бошлиғи ўринбосари;

4.

Алибеков Тимур Абдумухторович

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлим бошлиғи;

5.

Аджитаиров Ильвиз Диляверович

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги  Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи;

6.

Муратов Акмал Хакимович

-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия  университети Халқаро молия ва инвестиция кафедраси доценти (мустақил аъзо)

7.

Шамсиев Бахриддин Фазлиевич

-

“Ternesy Developmen” LP компанияси вакили

8.

Шобдирахманов Дилшод Ганижанович

-

“Ternesy Developmen” LP компанияси вакили

9.

Якубов Фарход Равшанович

-

“Ternesy Developmen” LP компанияси вакили

10.

Мавлянов Негман Абдуллаевич

-

“Ternesy Developmen” LP компанияси вакили

11.

Омаров Шерзод Юлчибаевич

-

“Ternesy Developmen” LP компанияси вакили

 

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига асосан жамият устав капиталидаги 58,90 фоиз давлат акция пакети "Тошкент" фонд биржасининг махсус платформаси, NEGO- майдончасида сотувга қўйилган.

Асосий фаолияти: Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат.

Йиғилиш жамият кузатув кенгашининг 2021 йил 17 ноябрдаги мажлиси қарорига асосан Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 68-уйда «Guliston Ekstrakt-Yog'» АЖнинг мажлислар залида ўтказилади.

2272 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech