Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Июль 2021

Давактив агентлиги томонидан 2021 йил 31 май куни оммавий савдоларга чиқарилган давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичи якуни юзасидан ахборот

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2021 йил 31 майда берилган эълонга мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активларининг оммавий савдоси бўйича савдо жараёнининг биринчи босқичида давлат активларини сотиб олиш учун қизиқиш билдирган талабгорлардан 30 кун давомида таклифлар қабул қилинди.

Оммавий савдолар жараёнида “Ўқитувчи матбаа уйи” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича 4 та, Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган “Меҳмонхона бино ва иншоотлари” бўйича 2 та талабгорлар томонидан таклифлар тақдим этилган.

Талабгорлардан келиб тушган барча таклифлар давлат активларини оммавий савдоларга чиқарилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган талабларга мувофиқлиги кўриб чиқилди ва малакаланди (сараланди).

Савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган ва иккинчи босқичга ўтган талабгорларга Ишчи орган томонидан расмий хабарномалар юборилди.

Савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2021 йил 13 июль соат 15 – 00гача тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар қабул қилинади.

1343 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech