Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Март 2023

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларини оммавий савдоларга чиқариш тўғрисида эълон

Давлат тендер комиссиясининг тегишли баёни қарорларига мувофиқ айрим дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларини қайта оммавий савдоларга чиқариш белгиланган.

Шунга кўра, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича ташкил этилаётган савдоларнинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлардан 2023 йилнинг 24 апрель куни соат 18:00га қадар (Тошкент вақти билан) электрон шаклдаги аризаларни “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали Давактив агентлигига тақдим этишлари мумкин.

Мазкур савдо жараёнларида иштирок этиш тартиби дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича “E-auksion” электрон савдо платформасига жойлаштирилган ҳар бир лотнинг “мулк маълумотлари” бўлимида батафсил ёритилан.

 

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
РЎЙХАТИ

 

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

Лот рақами

Дон корхоналаридаги давлат улуши

1.

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

5092557

 

2.

“Конират ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,

Қунғирот тумани

95,6

5092556

3.

“Асака дон маҳсулотлари”АЖ

Андижон вилояти,
Асака тумани

65,8

 

5092559

 

4.

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро  вилояти,
Когон шаҳри

93,0

 5092558

5.

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

 5092560

6.

“Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Косон шаҳри

64,8

 5092562

7.

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилоят,
Қизилтепа шаҳри

93,5

 

5092561

8.

“Оқтош дон” АЖ

Самарқанд вилояти,
Нарпай тумани

57,4

 5092563

9.

“Ховос дон маҳсулотлари” АЖ

Сирдарё вилояти,
Ховос тумани

94,2

 5092564

10.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри

88,5

 5092565

11.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Фарғона шаҳри

51,0

 5092566

12.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳри

64,3

5092567

13.

“Шовот дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Шовот шаҳри

51,0

 5092568

Дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари

14.

"Қўнғирот ун заводи" АЖнинг

"Қанликўл гуриш" филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қанликўл тумани

мулкий мажмуа

5092570

15.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг "Муборак дон" филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

мулкий мажмуа

 

5092573

16.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун" филиали

Қашқадарё вилояти,
Ғузор тумани

мулкий мажмуа

5092571

17.

“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖнинг "Нуробод дон" филиали

Самарқанд тумани,
Нуробод тумани

мулкий мажмуа

 

5092569

18.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖнинг "Алпомиш ун тегирмон" филиали

Сурхондарё вилояти,
Жарқўрғон тумани

мулкий мажмуа

 

5092572

19.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖнинг "Марғилон дон" филиали

Фарғона вилояти,
Марғилон шаҳри

мулкий мажмуа

5092574

20.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖнинг "Қўқон дон" филиали

Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳри

мулкий мажмуа

 5092575

 

2434 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech