Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Май 2022

Оммавий савдоларга чиқарилган давлат активи бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичи тўғрисида ЭЪЛОН

Жорий йилнинг 27 май куни соат 18:00да Давактив агентлигида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган меҳмонхона бино ва иншоотларини сотиб олиш бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлар томонидан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон тарзда тақдим этилган тижорат таклифлари ошкора очилади.

Ушбу жараёнга Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади. Шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа (ҳаволани (71) 259-22-91 рақам орқали олиш мумкин) воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади.

Ишчи орган томонидан давлат активини сотиб олишга талабгорнинг нарх таклифи, тўловларни амалга оширишнинг муддатлари ва тўлов қобилиятининг етарлилиги ўрганилади ҳамда натижаси бўйича ҳисобот тайёрланади.

Давлат тендер комиссиясининг савдонинг иккинчи босқичи якунлари бўйича қарори Давактив агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали эълон қилинади.

666 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech