Жорий йилнинг 3 февраль куни "Тошкент" Республика фонд биржасининг музокарали аукцион тартибида ишловчи "Nego Board" савдо тизимида турган қуйидаги йирик акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акциялар пакетини сотиб олиш бўйича салоҳиятли харидорлар аниқланиб, улар билан битимни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи келишув тузилади:
- “Янгийул ёғ-мой" АЖ устав капиталидаги 56,32 фоиз давлат акциялари пакетини 40,9 млрд.сўмга;
- “Қўқон ёғ-мой" АЖ устав капиталидаги 51,0 фоиз давлат акциялари пакетини 23,4 млрд.сўмга;
- “Тошнефтгазқурилиш" АЖ устав капиталидаги 53,23 фоиз давлат акциялари пакетини 35,9 млрд.сўмга .
Кейинги босқичларда, Сотувчи ва Сотиб олувчи ўртасида 5 иш куни ичида мазкур акция пакетларини сотиб олиш бўйича Келишув шартномаси имзоланади. Келишув шартномаси имзоланган кундан бошлаб 10 иш куни ичида битим амалга оширилади. Битим амалга оширилганидан сўнг 2 иш куни ичида акциялар сотиб олувчининг депо ҳисоб-рақамига, пул маблағлари эса сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.