Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Январь 2021

"O'ZAGROLIZING" АЖ Бошқарув раиси лавозимига танлов эълон қилади

“O'ZAGROLIZING” АЖ Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 42А уй манзили бўйича жойлашган. Жамиятнинг асосий фаолияти лизинг асосида барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, енгил автомобиллар, автотранспорт воситалари, мототехникалар, технологик ускуналар, чорвачилик техникалари, шунингдек асбоб-ускуналар етказиб бериш ҳисобланади.

Лавозимга малакали мутахассислар, ташкилот раҳбарлари, шунингдек молиявий лизинг ва корпоратив бошқарув соҳаларида тажрибага эга ҳамда хорижий менежерлар номзод бўлиши мумкин.

Вакансиянинг таснифи:

  • ваколатли органларда "O'ZAGROLIZING" АЖ манфаатларини ҳимоя қилиши;
  • Жамият иқтисодий фаолиятининг таҳлилини ташкил этиш;
  • Жамиятнинг бизнес-режасида тасдиқланган фойда олишни таъминлаш;
  • Маркетинг ва инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишларни бошқариш;
  • бизнес - режа бажарилишини назорат қилиш, Жамиятнинг комплекс иқтисодий фаолиятини ташкил этиш;
  • амалдаги қонунчилик, қонуности ва жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларига риоя этиш.

Номзод бўла олмайдиган шахслар:

  • олий маълумотга эга бўлмаган;
  • агар 5 йилдан кам бўлган муддатда бошқарув лавозимларида ишлаган бўлса;
  • якка ижроия органининг функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган ёки ушбу шахсларнинг айби билан лицензиялаш талаблари ва шартларини бузганлиги учун ушбу фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар тугатилишида юридик шахс таъсисчиларидан бўлган ҳамда лицензиялар бекор қилингандан сўнг уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
  • иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун тугатилмаган судланганлиги мавжуд бўлса;
  • суд ҳукмига кўра белгиланган даврда ташкилотларда лавозимларда ишлаш ёки фаолият юритиши бўйича тақиқ бўлса;
  • якка ижроия органининг функцияларини бажарган ёки юридик шахснинг коллегиал ижро этувчи органи таркибига кирган, бундай шахс банкрот деб топилган ва тан олинган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса;
  • кузатув кенгаши аъзолари бири билан қариндошлик ришталари бўлса.

Номзодларга қўйилган талаблар:

  • ўзбек ва рус тилларда эркин мулоқот қила олиши, инглиз тилида мулоқот қила олиши тавсиявий (хизмат сафарига бориш эҳтимоллари бўйича), қонунчиликни билиш ҳамда корпоратив бошқарувнинг усуллари ва тамойилларини билиш;
  • номзодлар жамиятга тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилиги, долзарблиги ва аниқлиги учун жавобгардир.

Номзодларнинг аризалари муҳрланган конвертларда қуйидаги маълумотлар билан илова қилиниши керак:

  • номозоднининг 3х4 фотосурати илова қилинган сўровномаси;
  • паспорт нусхаси;
  • дипломлари нусхаси шу билан бирга қўшимча илмий даражалари, маълумотлари, унвонлари ҳамда халқаро сертификатлар (CFA, CPA, ACCA, ACA, CIM ва бошқалар) нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси ёки меҳнат фаолиятини тасдиқловчи бошқа турдаги ҳужжат нусхаси;
  • танловда қатнашиш учун номзоднинг аризаси;
  • тақдим этилаётган маълумотларни ҳақиқийлигини билдирувчи кафолат хати ҳамда танловда номзод ғолиб чиққанда у билан шартнома тузилишига розилик хати.

Ҳужжатларни топшириш муддати:

Хужжатлар 2021 йил 5 феврал соат 18:00 гача қабул қилинади.

Манзил: 100011, Ташкент шаҳар Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 42А уй.

Телефон: (71) 207-30-47, уяли (90) 014-04-41;

Электрон почта: b_valiev@mail.ru, info@agroleasing.uz  

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2019 йилдаги 356-сонли қарорига биноан "O‘ZAGROLIZING" АЖ Бошқарув раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

1803 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech