Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Январь 2022

“O’ZGAZLOYIHA” МЧЖ устав капиталидаги 63,4 фоиз улушни сотиш жараёни бошланганлиги тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6167-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Давактив агентлиги ёки “Сотувчи”) “O’ZGAZLOYIHA” МЧЖ (кейинги ўринларда “Компания” ёки “O’ZGAZLOYIHA”) устав капиталидаги 63,4 фоиз улушини музокараларга оммавий таклиф этиш усули орқали сотиш (кейинги ўринларда – “Битим” ёки “Сотув”) истагини эълон қилади.

Grant Thornton халқаро компанияси ушбу Битим бўйича Агентлик маслаҳатчиси вазифасини бажаради. Агентлик томонидан берилган ваколатга асосан UzAssets инвестиция компанияси (кейинги ўринларда – UzAssets) Сотув жараёнларини Маслаҳатчи билан биргаликда ташкил этади.

 

Компания тўғрисида қисқача маълумот:

Компания 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, газ таъминоти бўйича лойиҳа-тадқиқот фаолияти билан шуғулланади.

2020 йилда O’ZGAZLOYIHA томонидан 1,5 млрд сўмлик ишлар ва хизматлар бажарилган.

O’ZGAZLOYIHA Тошкент шаҳри, Беруний шоҳ кўчаси, 83-уй манзилидаги 0,2 гектар ер майдонига, шунингдек, 6 419 кв.м бино ва иншоотларга эга.

Ихчам лойиҳа ташкилоти сифатида 2020 йил якунига кўра ходимлар сони 48 тани ташкил этди. Компаниянинг асосий активи бўлган профессионал ходимлар жамоаси газ ва нефт-газ соҳаси объектлари қурилишини лойиҳалаш соҳасида мураккаб лойиҳа ва тадқиқот ишларини бажаришга қодир.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ушбу соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, Компания янада ривожланиш учун кенг истиқболларга эга.

 

Битимни амалга ошириш жараёни:

Сотув жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни сифатида ташкил этилган. Жараён, манфаатдор харидорлардан мажбурий бўлмаган таклифлар, ундан кейин мажбурий бўлган таклифларни қабул қилиш ва бир ёки бир нечта иштирокчилар билан кейинги музокараларни ўтказишдан иборат бўлади.

Ҳозирда, Иштирокчилар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ариза хати орқали (кейинги ўринларда “Мажбурий бўлмаган таклиф”) ўз қизиқишларини билдиришлари сўралади:

  1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  2. Охирги 2 йил учун аудит қилинган консолидациялашган молиявий ҳисобот;
  3. Барча акциядорлар (ва уларнинг эгалик улушлари) ва якуний бенефициарлар тўғрисидаги маълумотлар;
  4. Битим нархи ва шартлари бўйича таклиф;
  5. Ўз ва/ёки қарз маблағлари эвазига Битимни, шунингдек операцион фаолиятни молиялаштириш қобилиятини тасдиқлаш;
  6. Харидорнинг муассислари ва бенефециарларига нисбатан жиноят иши ва тергов ҳаракатлари ўтказилмаганлигини, шунингдек, харидорнинг мансабдор шахсларининг номлари сохта тадбиркорлар ва банкротларнинг халқаро рўйхатларида ва Ўзбекистон Республикасининг шу каби рўйхатларида йўқлигини тасдиқлаш;
  7. “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли Қонунига (2019 йил 15 январдаги таҳририда) риоя қилиш;

Мажбурий бўлмаган таклиф аризачининг хоҳишига кўра ўзбек, инглиз, ёки рус тилларида тайёрланиши мумкин.

Аризаларни ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, танлов натижалари ва кейинги босқичлар тўғрисида Иштирокчилар шахсан хабардор қилинади.

Мажбурий бўлмаган таклифларини кўриб чиқиш асосида энг яхши таклифларини тақдим этган Иштирокчиларга, Компания ҳақида қўшимча маълумотлар, жумладан Grant Thornton томонидан тайёрланган таҳлилий ҳисоботлар (due diligence), олди-сотди шартномаси лойиҳаси тақдим этилади ва улардан Мажбуриятга эга бўлган таклифларини тайёрлаш сўралади. Мажбурий таклифларни тайёрлаш муддатлари ва унинг тузилишига қўйиладиган талаблар танлаб олинган иштирокчиларга алоҳида хабар қилинади.

Мажбурий бўлмаган таклифлар кўринишида аризаларни топширишнинг охирги муддати 2022 йилнинг 10 феврал куни Тошкент вақти билан соат 18:00гача.

Аризалар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши лозим: Obidjon.azimbaev@uz.gt.com, nematulla.karimov@uz.gt.com, sh.oxunov@davaktiv.uz ва a.kahhorov@uz-assets.uz.

Аризалар бериш жараёни барча Иштирокчилар учун очиқ. Битим Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида амалга оширилади.

Дисклеймер:

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, UzAssets, Компания ва Grant Thorntonнинг Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги, UzAssets ва Grant Thornton ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

  • аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;
  • ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки
  • исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.
1889 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech