Бугун Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Бухоро вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги “Roadshow” (тақдимот) ўтказилди.
Ушбу тадбирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги йирик корхоналарнинг вакиллари ва 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди. Ўз ўрнида, Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан қатнашчиларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича “мастер-класс” ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий ҳам амалий тушунтирилди.
Бугунги кунда Бухоро вилояти Когон шахар “Когон уй-жой таъмирлаш профеcсионал бошқаруви ташкилоти” МЧЖнинг 100% давлат улуши “Қурилиши тугалланмаган автомобилларга сиқилган газ қуйиш компресcор шахобчаси” каби жами 27 та давлат активлари электрон оммавий савдоларда турган булиб: шундан 20 та кўчмас мулк объектлари, 7 та давлат улушлари жами: 180,4 млрд сўм бошланғич қийматда хамда 1 896 та лотдаги 124,6 гектардаги бўш ер майдонлари умумий қиймати 65,4 млрд. сўмга (149 таси 11,1 млрд.сўмга мулк ҳуқуқи билан, 1 747 таси 54,3 млрд.сўм қийматда ижара ҳуқуқи асосида) аукционга савдоларига чиқарилиши таъминланди.
Бундан ташқари, тадбир қатнашчиларига аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.
“Roadshow” иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги давлат активлари, шу жумладан, вилоятдаги йирик активлар, дам олиш масканлари, маъмурий ҳамда ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар берилди.
Кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган “Roadshow” давомида Давактив агентлиги давлат активларини хусусийлаштириш департаменти бошлиғи Жамшид Жўраев ва вилоятнинг бошқа мутасадди раҳбарлари тадбир қатнашчилари ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар бериб ўтдилар.
Шу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилди.
Маълумот учун: бу каби тақдимотлар ва учрашувлар (Roadshow) республикамизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилади.