Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги бошланғич нархи 1 сўмлик бўш турган бино онлайн аукцион савдоларида 2,9 млрд.сўмга сотилди. Ушбу мулк учун савдолар 15 нафар иштирокчи ўртасида қизғин кечди.
Аукцион ғолибига 24 ой муддатда 4 млрд.сўм инвестиция киритиш ҳамда 28 та янги иш ўрни яратиш ва меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мажбурияти юклатилади.
Маълумот учун, ушбу давлат активи 0,27 гектар ер майдонига эга.