Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Февраль 2021

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон - Британия кенгашининг 25-йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари видеоконференция шаклида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон - Британия кенгашининг 25-йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Халқаро савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан ташкил этилган бўлиб, у Ўзбекистон ва Британия давлатларининг ҳукумати ва ишбилармон доираларини бирлаштирувчи ноёб платформа ҳисобланади.

Навбатдаги йиғилишда хусусийлаштириш йўл харитаси, соғлиқни сақлаш ва молиявий хизматлар, тоза энергетика ва таълим, икки томонлама инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, онлайн конференция иштирокчилари ўзаро алоқа қилиш учун маълумот алмашиш ва “B2B” форматида бизнес-учрашувлар ташкил этиш имконига эга махсус платформадан фойдаланадилар.

Конференцияда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” АЖ инвестиция компанияси бошқаруви раиси в.в.б. Акром Муҳамматқулов маъруза қилди. У белгиланган мақсадларнинг бажарилишини таъминлаш учун Агентлик 2021-22 йилларда асосий вазифаларни қуйидагидек белгилаб олганлигини айтиб ўтди:

Биринчидан, 2021-22 йилларда давлат иштирокидаги корхоналар сонини уч бараварга камайтириш.

Иккинчидан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш учун уларни трансформация қилиш.

Учинчидан, келгуси йилда режалаштирилган ислоҳотларни амалга ошириш учун тегишли норматив-ҳуқуқий базани яратиш.

Видеоконференцияда шунингдек 40 дан ортиқ маърузачи, жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва бошқа халқаро молия институтлари ҳамда тараққиёт бўйича ҳамкор тузилмалар раҳбарияти, вакиллари иштирок этди.

Видео:

Рус - https://www.youtube.com/watch?v=4L0-OwrP6tI

Eng - https://www.youtube.com/watch?v=s4zrnqoxtTs 

762 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech