Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Ноябрь 2021

“YANGIYO'L YOG'-MOY” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетлари биржа савдоларига чиқарилди

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармонига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “YANGIYO'L YOG'-MOY” АЖ устав капиталидаги 56,32 фоиз давлат акция пакети “Тошкент” фонд биржаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди.

Мазкур акция пакети савдолари “битта лот” тамойили асосида 2021 йил 16 декабрь куни “Тошкент” Республика фонд биржасида ўтказилади.

Маълумот учун:

акциялар сони: 17 008 225 дона оддий акциялар;

бошланғич нархи: 81 907 927 163,12 сўм;

манзил: Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри (Тошкент шаҳридан 20 км узоқликда);

умумий ер майдони: 10,8 гектар;

ишлаб чиқариш майдони: 15208 кв.м;

мавжуд бино-иншоотлар: 73 та бино ва иншоотларни ўз ичига олади.

Корхона чигит, кунгабоқар ва масхар уруғларидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Барча коммуникация тармоқларига эга.

 

2859 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech