2023 йил 13 октябрь куни соат 10:00 да Давлат активларини бошқариш агентлигини ҳудудий бошқармаларининг қуйидаги манзилдаги биноларида суд бошқарувчилари талабгорлари учун тест имтиҳонлари ўтказилади.
Мазкур ўтказиладиган тест имтиҳонлари электрон шаклда ўтказилиб, жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарорига мувофиқ, тест имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Агентликнинг веб-сайтида имтиҳон ўтказилишидан беш кун аввал эълон қилинади.
Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.
Тест имтиҳонлари ўтказиладиган манзиллар
| Т/р | Ҳудудлар номи | Тест ўтказиладиган манзил | Маълумот учун телефон | 
| 1 | Қорақалпоғистон Республикаси | Нукус шаҳар, А.Тимур кўчаси, 112а-уй | (97) 355-17-35 | 
| 2 | Андижон вилояти | Андижон шаҳар, А.Навоий кўчаси, 126-уй | (90) 542-57-17 | 
| 3 | Бухоро вилояти | Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси, 10-уй | (91) 417-21-00 | 
| 4 | Жиззах вилояти | Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 63 уй | (99) 568-56-23 | 
| 5 | Қашқадарё вилояти | Қарши шаҳар, А.Темур кўчаси, 43-уй | (93) 935-72-00 | 
| 6 | Навоий вилояти | Навоий шаҳар, С.Айний кўчаси, 27-уй | (90) 085-09-04 | 
| 7 | Наманган вилояти | Наманган шаҳар, Навоий кўчаси, 72-уй | (93) 496-86-41 | 
| 8 | Самарқанд вилояти | Самарқанд шаҳар, Камол отатурк кўчаси, 21-уй | (90) 742-61-19 | 
| 9 | Сурхондарё вилояти | Термиз шаҳар, М.Қошғарий кўчаси, 36а-уй | (93) 635-26-40 | 
| 10 | Сирдарё вилояти | Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 3-уй | (99) 784-02-12 | 
| 11 | Тошкент вилояти | Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, 45-уй | (97) 715-75-65 | 
| 12 | Фарғона вилояти | Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 17-уй | (94) 442-22-44 | 
| 13 | Хоразм вилояти | Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй | (97) 513-07-05 | 
| 14 | Тошкент шаҳар | Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй | (99) 002-50-02 | 
Изоҳ: Талабгорлар яшаш жойларидан қатъий назар тест имтиҳонини Агентликнинг исталган ҳудудий бошқарма биносида топширишлари мумкин.
