Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Апрель 2021

ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИҚҚАТИГА!

ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР
Д И Қ Қ А Т И Г А ! 

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган “Марказий бино” ҳудудини оммавий савдоларга чиқариш тўғрисида

Э Ъ Л О Н

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган “Марказий бино” ҳудуди (ҳавола орқали давлат активининг умумий ер майдони, бино ва иншоотларнинг майдони ҳамда фотосуратлари билан танишиш мумкин,  виртуал кўриш 360° ) бўйича оммавий савдолар жараёнлари бошланганини эълон қилади.

 

Давлат активини сотиш икки босқичда ўтказилади.

Бунда:

биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;

иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Савдонинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлар 2021 йил 10 май соат 18:00 га қадар (Тошкент вақти билан) ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилларида (талабгорнинг ихтиёрига кўра) мазкур эълоннинг 1-иловаси (жисмоний шахслар 1 а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (имзоланган ҳолда), қуйидаги ҳужжатлар билан ёпиқ конвертда Давактив агентлигига ёки сканер қилинган шакли (кодланган ҳолда) Давактив агентлигининг қуйида кўрсатилган
электрон манзилига
(ҳавола орқали кўринади) тақдим этилади:

а) юридик шахслар учун:

юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва унинг устави нусхалари (талабгор томонидан тасдиқланган ҳолда);

ҳужжатлар топширилган санага талабгор, унинг таъсисчиси ва/ёки бенефициарининг тўлиқ рўйхати (агар тўловга таъсисчи ва/ёки бенефициарнинг маблағи жалб этилиши кўзда тутилаётган бўлса, талабгорнинг устав капиталидаги тегишли улушларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда);

давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан самарали фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;

талабгор савдода иштирок этиши учун талабгорнинг ўзи таклиф этаётган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули маблағларини Давактив агентлигининг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

б) жисмоний шахслар учун:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун), паспорт маълумотлари;

давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан самарали фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;

талабгор савдода иштирок этиши учун талабгорнинг ўзи таклиф этаётган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули маблағларини Давактив агентлигининг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

Давлат тендер комиссияси томонидан савдонинг биринчи босқич якунлари бўйича қарори қабул қилинган кундан бошлаб, 3 иш куни мобайнида жараённинг биринчи босқичи натижалари бўйича иккинчи босқичга ўтган талабгорлар тўғрисида Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар орқали эълон берилади ҳамда биринчи босқичда иштирок этган барча талабгорларга расмий хабарнома юборилади.

Савдонинг иккинчи босқичига ўтган талабгорлар тўғрисида Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб сайтида эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида савдонинг иккинчи босқичида қатнашиш учун мазкур эълоннинг 2-иловаси (жисмоний шахслар 2 а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (тасдиқланган ҳолда) таклифлар тақдим этилади.

Таклифлар қуйида талаб этиладиган ҳужжатлар билан бирга Давактив агентлигига ёпиқ конвертда ёки тегишли ҳужжатларнинг сканер қилинган варианти (кодланган ҳолда) Давактив агентлигининг электрон манзилига юборилади:

давлат активини сотиб олишга талабгорнинг нарх таклифи;

давлат активини сотиб олиш тўловларини амалга оширишнинг муддатлари бўйича таклиф;

талабгорнинг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг 1 ва 2-шакллари) нусхаси (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга).

Бунда, талабгор томонидан ўз молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаса таъсисчиси ёки бенефициарининг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг 1 ва 2-шакллари) нусхасини (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга) тақдим этиши мумкин. Бундай ҳолларда таъсисчи ёки бенефициарнинг талабгор манфаати учун тўловларни амалга ошириш юзасидан тасдиқ хати илова қилиниши шарт;

талабгорнинг тўлов қобилиятининг етарлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (депозит сертификати, банк кафолати). Бу ҳужжатлар талабгор томонидан ўзининг молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаган ҳолларда тақдим этилади.

III. Қуйидаги алоҳида шартлар бўйича олдиндан огоҳлантирамиз:

Давлат активидан келгусида офис, савдо, савдо-кўнгилочар, маданий-хордиқ, спорт, туристик ва бошқа хизматлар кўрсатиш фаолияти йўналишларидан бири ёки бир нечтасини амалга оширилиши талаб этилади;

давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади;

талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда (кўпи билан 36 ой) амалга оширишни таклиф этганда, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади;

савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан Давактив агентлиги томонидан хабарнома юборилган санадан бошлаб 20 кун ичида олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади;

савдолар якунлари бўйича ғолиб томонидан тўланадиган харид қийматига чегирма қўлланилмайди;

савдолар якунлари бўйича савдо ғолиби томонидан олди-сотди шартномасини тузиш рад этилса ёки ундан воз кечилса, у томонидан тўланган закалат пули миқдори қайтарилмайди;

Давлат тендер комиссияси ёки Ишчи орган ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда савдони тўхтатиши ҳамда савдо жараёнида талабгорлардан қўшимча ва/ёки аниқлаштирувчи маълумотлар сўраши мумкин.

IV. Ишчи орган – Давактив агентлиги тўғрисидаги маълумотлар:

Закалат пулини тўлаш учун Давактив агентлигининг махсус ҳисоб рақами:

Миллий валютада:

Қабул қилиб олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб китоб-касса маркази;

СТИР: 201 122 919;

Олувчининг банк коди: 00014.

Тўловчи томонидан тўлов топшириқномасининг “тўлов мақсади” қисмида: 200410860262660000000000001 рақами ва давлат активининг номи кўрсатилган ҳолда “закалат пули” ёзуви ёзилади.

Чет эл валютасида:

Қабул қилиб олувчи: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;

ҳ/р: 21508840000600289002  (АҚШ доллари);

Банк бенефициар: Central Bank of Uzbekistan; 

SWIFT: CBUZUZ22; 

Тўловчи томонидан тўлов топшириқномасининг “тўлов мақсади” қисмида: давлат активининг номи кўрсатилган ҳолда “закалат пули” ёзуви ёзилади.

Давактив агентлигининг манзили:

100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй.

Электрон манзил: invest@davaktiv.uz, investment@davaktiv.uz.

Ҳужжатларни қабул қилишга масъул ҳодим: Ў.Тўхтасинов
тел.: (+99871) 259-22-10.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақамлар: (+99871) 259-20-91, 259-20-70.

Веб-сайт: www.davaktiv.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Савдо жараёни бўйича таклиф ва эътирозлар юзага келганда, Давактив агентлигининг (+99871) 259-21-37 ёки қисқа 1082 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Эълонга 1-илова

Юридик шахслар учун (Юклаб олиш)

Эълоннинг 1 а-илова

Жисмоний шахслар учун (Юклаб олиш)

Эълоннинг 2-иловаси

Юридик шахслар учун (Юклаб олиш)

Эълоннинг 2а-иловаси

Жисмоний шахслар учун (Юклаб олиш)

6473 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech