Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Апрель 2022

Тошкент шаҳри Амир Темур шоҳ кўчасидаги маъмурий бино ҳудуди савдога чиқарилди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчасидаги 26.44 сотих ер майдонида жойлашган маъмурий бино ҳудуди сотувга қўйилди. Савдолар электрон-онлайн аукцион шаклида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади.

Объектда жойлашган бино ва иншоотларнинг умумий майдони 3666 квадрат метрни ташкил этади. Объект электр, газ, сув ва оқава сувга уланган.

Объектнинг бошланғич нархи – 66,5 млрд.сўм. Аризалар жорий йил 16 май 09:00га қадар қабул қилинади. Аукцион савдолари жорий йил 16 май куни 10:00да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур давлат активи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли тизими ташкилотлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига барпо этилаётган замонавий бино ва иншоотларга кўчиб ўтиши сабабли савдога қўйилган ва сотишдан тушадиган маблағлар, мазкур бино-иншоотлар қурилишига йўналтирилади.

Давлат активи тўғрисида қўшимча маълумотлар:

  • Лот рақами: 1783533;
  • Закалат пули миқдори (5%): 3,3 млрд.сўм.
2314 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech