Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Март 2020

Давактив агентлиги коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтингида давлат идоралари орасида 86 баллни тўплаб, рейтингда икки поғонага кўтарилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2023 йил натижалари бўйича 95 та давлат органлари ва ташкилотлари коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги бўйича 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳолашдан ўтказилиб, Давактив агентлигининг фаолияти самарадорлиги 87 балл (аввалги йил - 81 балл) билан  “яхши” деб баҳоланди ҳамда рейтингда 2 поғона кўтарилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар беришича, натижаларнинг холислигини таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи шакллантирилиб, улар томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг баҳолаш натижалари мустақил ва холис кўриб чиқилган ва хулосалар тақдим қилинган.

Шунингдек, баҳолаш натижаларига кўра тоифаси “яхши” деб топилган 42 та давлат ташкилотлари, шу жумладан, Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган чоралар тизимли равишда амалга оширилганлиги таъкидланган. Жумладан, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижаларига асосан манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва улар самарали амалга оширилиб келинаётганлиги, турли танловлар жараёнида коррупция омили истисно қилинаётганлиги, ходимлар ва аҳолини коррупцияга қарши муросасиз руҳда тарбиялашга оид тизимли чоралар кўрилаётганлиги белгилаб ўтилган.

Рейтинг баҳолаш якунлари бўйича “яхши” деб баҳоланган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибаси оммалаштирилади. “Қониқарли” деб баҳоланган давлат ташкилотларига уларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар киритилади. “Қониқарсиз” деб баҳоланган давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

 

 

173 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech