Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Август 2023

Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 304-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларидаги “банкротлик” атамаси “тўловга қобилиятсизлик” атамаси билан алмаштирилди, жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги амалиёти жорий этилганлиги муносабати билан уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини қўллашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди.

Шунингдек, Қарорда:

  • Суд бошқарувчиси талабгорларига малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади;
  • Суд бошқарувчиларига ўз ҳуқуқ мажбуриятларини амалга оширишда давлат хизматларидан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланишга рухсат берилди;
  • Қарздор жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) бошқа қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилгандасуд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари солиқ органи томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
  • Суд бошқарувчилари аттестация комиссияси иш фаолияти тартиби белгиланди;
  • Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни эълон қиладиган оммавий ахборот воситаси сифатида босма нашр билан биргаликда Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида эълон бериш амалиёти жорий этилди;
  • Қарздорнинг муассиси (иштирокчиси), мулкдори ёхуд бошқарув вазифалари юклатилган шахсларнинг ҳаракатлари оқибатида сохта тўловга қобилиятсизлик, уни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари аниқланганлиги тўғрисида суднинг ҳукми мазкур шахсларни белгиланган тартибда субсидиар жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади;
  • Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларга сохта тўловга қобилиятсизликка, уни яширишга ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келган аломатларни аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиши ҳуқуқи берилди.

 

1818 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech