Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Февраль 2021

“Траст банк" АЖ акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096-сонли Фармони, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарори ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ "Траст банк" АЖ устав фондидаги 0,00017 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда.

  • Акциялар сони - 598 дона (498 та оддий ва 100 та имтиёзли) акция;
  • Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 9 900,0 сўм;
  • Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 5 920 200,0 сўм;
  • Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
  • Лотлар сони – 598 та .

Савдолар "Тошкент" РФБнинг оммавий савдоларни амалга ошириш майдончасида (РО) 11.03.2021 йилдан бошланади.

Барчани биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.

Маълумот учун:

  • @userstockmarket
  • (90)9939558
675 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech